Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Алимжанович Ризаев бир томон ҳамда Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар ассоциацияси раиси Отабек Эшдавлатович Жиянбаев икинчи томон, кейинги ўринларда “Томонлар” деб аталувчилар, қуйидагилар тўғрисида келишувга эришдилар: Халқимизнинг замонавий тиббий хизматларга бўлган талаб ва эхтиёжини қондириш, тиббиёт ютуқларидан инсон саломатлиги йўлида оқилона фойдаланиш, тиббиёт тармоғидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида
томонларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида умумий мақсадини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар бўйича келишувга эришилди:
1. Мақсад ва вазифалар
Ушбу меморандумнинг мақсади, томонлар ҳуқуқий нормаларига асосланиб ўзаро манфаатдор бўлган соҳаларда ҳамкорлик қилиш ва ўзаро алоқаларни таъминлаш.
Меморандум Томонлар ўртасида қуйидаги шаклларда ҳамкорлик қилиш учун асос яратади:
- томонлар олдига қўйилган вазифаларни самарали бажариш, фаолиятни илмий, ахборот ва таҳлилий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш;
- томонлар матбуот анжуманлари, конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказишда пуллик ва бепул асосда экспертлар, мутахассислар қатнашини таъминлаш орқали ёрдам кўрсатиш;
- ахоли саломатлигини сақлаш ва яхшилашни, соғлом авлодни тарбиялаш учун шарт шароитларни шакиллантиришни амалга ошириш;
- Замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва тиббиётда ишлатиладиган тиббий-техника буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, даволаш-профилактика муассасаларини, ихтисослаштирилган тиббий марказларни таъминлаш;
- ахолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб қуватлаш имкониятларини кенгайтириш борасида саъй-харакатларни хар тарафлама қўллаб-қувватлаш.
2. Бошқа шартлар.
2.1. Ушбу Меморандум доирасида ёки Меморандумни бажариш учун томонлар томонидан тузилган бошқа битимлар доирасида олинган маҳфий, тижорат, ишга доир маълумотларини (сирини) ошкор қилмасликни ўз зиммаларига оладилар.
2.2. Томонлар 2.1-банд шартлари бўйича келишиб оладилар, ушбу Меморандум бекор қилинишидан қатъий назар, ўз кучида қолади.
3.Ўзгаришлар ва қўшимчалар
3.1. Томонларнинг ўзаро келишуви билан ушбу Меморандумнинг ажралмас қисмига айланувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин ва улар алоҳида протоколлар орқали расмийлаштирилади.
4.Низоларни ҳал қилиш
4.1. Ушбу Меморандум шартларини талқин қилиш ва ижросига оид ҳар қандай келишмовчиликлар, Томонларнинг ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал қилинади.
5.Меморандумнинг кучга кириши ва амалга оширилиши
5.1. Ушбу меморандум имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 2 (икки) йил давомида амал қилади.
5.2. Томонлар ушбу меморандумнинг амал қилиш муддатини томонлар аро келишган муддатга узайтириши мумкин.
5.3. Меморандумда назарда тутилган тадбирлар Томонлар тасдиқланган “йўл харита”га мувофиқ амалга оширилади.
5.4.Ушбу модда қоидаларининг амал қилиш муддатидан қатъи назар, томонлардан бири ушбу меморандумни бекор қилишни бошлаши мумкин, ёзма огоҳлантириш хатини бекор қилиш кунидан 1 (бир) ой олдин бошқа томонга юборган ҳолда.
5.4. Ушбу шартнома ўзбек тилида икки нусхада бир хил қонуний кучга эга бўлган билан тузилган.